UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

24 апр 10:51
Янгиликлар

Дзюдо

Федерация раҳбари Осиё чемпионати олдидан дзюдочилар билан учрашди

Эртага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади.

Учинчи кундирки, терма жамоамиз аъзолари Бангкокда қитъа биринчилигига тайёргарликни давом эттиришяпти. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов нуфузли мусобақа олдида турган мураббий ва дзюдочиларимиз билан учрашди. 

Дўстона ва жуда илиқ тарзда ўтган учрашувда федерация раҳбари спортчиларимизга ғалаба ёр бўлишини тилаган ҳолда, халқимиз улардан янги марраларни забт этишини кутаётганини айтди. 

"Ишончим комил, сизлар биз ва халқимиз кутаётган натижага эриша оласизлар. Сизларда чемпионлик характери ва руҳияти бор", - деди А.Камилов.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси психологи Лола Агзамова терма жамоамиз таркибида ёш дзюдочилар кўп бўлишига қарамай, улар Осиё чемпионатига тайёр эканини урғулади. 

Ўз ўрнида спортчи ва мураббийларимиз ҳам билдирилаётган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишларини маълум қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг