06 авг 09:47
Янгиликлар
Теннис
Федерер 1000 ҳафтадан бери Топ-50 рейтингида!
Швейцариялик афсонавий теннисчи Рожер Федерер 1000 ҳафтадан бери АТР рейтингида Топ-50да бўлиб турибди.
Федерер ушбу натижаси билан яна бир рекордни ўрнатди. Айни пайтда рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олиб турган тажрибали Рожер узлуксиз 1000 ҳафта давомида Топ-50 рейтингидан чиқиб кетгани йўқ.
Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни америкалик афсонавий теннисчи Жимми Коннорс банд этган. У 873 ҳафта мобайнида 50 нафар теннисчи сафида бўлган. Яна бир америкалик ракетка устаси Жон Макинрой эса 827 ҳафталик натижа билан кучли учликка якун ясаган.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар