UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

16 июл 12:04
Янгиликлар

Теннис

Федерер финалдан сўнг нималар деди? (журналист билан савол-жавоб)

Рожер Федерер Уимблдон турнири финалидаги мағлубиятидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, швейцариялик теннис юлдузи 5 соату 2 дақиқа давом этган 5 сетдан иборат ҳал қилувчи финал учрашувида сербиялик Новак Жоковичга имкониятни бой бериб қўйган эди.  

- Нима нотўғри кетди?

- Биттагина зарба. Менда иккита матчбол бўлди, лекин фойдалана олмадим.

- Сиз айнан матчбол сабаб ютқаздингизми?

- Йўқ, мен ундай демаган бўлардим. Менда бундан кейин ҳам имконият бўлди. Ҳамиша яхши нарсаларни ўйлашга ҳаракат қиламан. Ҳисоб 9:9 бўлиб турган вақтда ҳам ғалабамга ишончим комил эди.

- Сиз учрашувда кўпроқ очко олдингиз.

- Бу аҳамиятсиз.

- Новак Сиз ва Надалнинг эрасига қўшилдими?

- У аллақачон қўшилиб бўлганди.

- Келажакда мухлислар Жоковични қандай эслашади?

- Биз унинг жуда кучли теннисчи эканлигини биламиз. Бу унинг натижаларидан ҳам маълум. Тарих ҳам худди шундай эслаб қолса керак.

- Сизга «Улкан тож»лардаги рекорд муҳимми?

- Олдинлари жуда катта аҳамиятга эга эди, ҳозир эса йўқ. Ҳозирда менда бундан ҳам аҳамиятлироқ нарсалар бор. Жуда кўп рекордлар ўрнатдим. Лекин рекордлар ҳеч қачон абадий бўлмайди. Мен мухлислар билан тўлган кортда Жоковичга қарши баҳс олиб бордим. Бундан муҳимроқ нарса йўқ мен учун.

- Мағлубиятдан қандай чиқиб кетасиз?

- Асосийси мағлубият ҳақида ўйламасдан, уни тезроқ унутиш лозим. Финалга қадар етиб келдим, бу ҳам менинг ёшимда катта натижа. 2008 йилдан сўнг, мен тез орада кетаман, деб ўйлагандим, лекин ундай бўлмади. Шу сабабли барча бўлган воқеаларни яхшиликка йўйиш керак.

- Энди нималар қилмоқчисиз?

- Монреалдаги турнирни ўтказиб юбориб, дам оламан. Кейин Цинциннати ҳамда бошқа турнирларда иштирок этмоқчиман.

- Қийин учралган мағлубиятдан кўра уч сетлик мағлубият афзал эмасми?

- Билмадим. 2:6, 2:6, 2:6, ҳисобида мағлуб бўлишим ҳам мумкин эди. Менда кўп имконият бўлганди, лекин фойдаланмадим. Энди буни тўғрилашни имкони йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг