25 июл 19:50
Янгиликлар
Теннис
Федерер ўн бир йил олдин фаолиятини якунлаши мумкин эди
Сайёрамизнинг энг кучли теннисчиларидан бири Рожер Федерер 2009 йилда фаолиятини якунлаш борасида жиддий ўйлагани ҳақида гапириб берди.
“2009 йилда «Ролан Гаррос» ва «Уимблдон»даги ғалабалардан сўнг фаолиятимни якунлаш борасида жиддий ўйлаганман. Ўшанда эндигина 28 ёшда эдим. Лекин бироз вақт ўтганидан сўнг, ҳали теннис учун анча иш қилишим мумкинлигини тушуниб етганман”,-деди Федерер.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар