20 мар 11:56
Янгиликлар
Футбол
"Фенербахче" Эдин Жеко сабаб Абдуқодир Ҳусановни қўлдан чиқарган экан
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўтган йили Франция эмас Туркия клубига ўтишга яқин бўлган экан.
"Ўтган йил Аргентинада ўтган U-20 Жаҳон чемпионатидан кейин Истанбулга учиб боргандим. У ерда Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Фенербахче" клуби билан музокара ўтказдим. Турк клубидагилар аввал Эдин Жеконинг трансферини ҳал қилишимиз керак дейишди. Сабаби мухлисларга машҳур юлдузни таништиришимиз кейин Ҳусанов масаласига қайтамиз дейишди ва 2 ҳафта ўтиб кетди.
Бу орада "Ланс" варианти пайдо бўлди ва Франция клуби "отни қамчилаб қолди". Франция клуби билан оғзаки келишувга эришдик. Бир нарсани айтишим мумкинки "Фенербахче" клубининг таклифи молиявий томонлама "Ланс"дан анча устун эди. Бироқ биз оғизаки келишувни бузмадик", - деди Ҳусановнинг агенти Гайрат Хасбиуллин.
Ҳавола :
Фикрлар