15 дек 15:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фергюсон мағлубиятидан сўнг илк бор чиқиш қилди
Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC камари соҳиби Тони Фергюсон Чарльз Оливейрага қарши жангдан сўнг илк бор фикр билдирди.
“Оқлашга ҳеч қандай сабаб йўқ. Мен ҳимояланиш ўрнига фақат зарбаларни қабул қилдим. Машғулотлар коронавирусдан аввал бўлганидек яхши кечмади. Вақт ўтмоқда, инсонлар ҳам ўзгармоқда. Жангларимда тажовузкорлик кўринмади. Бу мени айбим эди. Уни нокаут қилмоқчи эдим, бироқ ўхшамади. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди. Тамом. Қўлимнинг аҳволи яхши, ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Менинг фаолиятим ҳали якунланмади. Ҳали фаолиятимни якунлаш ниятида эмасман”,-деди Тони.
Ҳавола :
Манба : Championat.com
Фикрлар
Pooq bo'lardi manimca
Xurnatni borida