UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

28 дек 10:49
Янгиликлар

Шахмат

FIDE Магнус Карлсеннинг иши бўйича расмий баёнот берди

Жаҳон шахмати юлдузи Магнус Карлсеннинг Нью-Йоркда давом этаётган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.

Айнан Магнус бу икки йўналиш бўйича амалдаги жаҳон чемпиони эди. Карлсен Самарқандда ўтган жаҳон чемпионатида иккала йўналиш бўйича ҳам тенгсиз бўлганди. Кеча тунда ўтказилган иккинчи кунги баҳсларда норвегиялик шахматчи дресс-код, яъни кийим билан боғлиқ муаммо сабаб 9-турга қўйилмаганди. Бундан жаҳли чиққан Магнус бир йўла жаҳон чемпионатида қатнашмасликка қарор қилди ва Нью-Йоркни ҳам тарк этди. 

FIDE Магнус Карлсен билан бўлиб ўтган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. 

"Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатлари учун FIDE регламенти, жумладан кийиниш қоидалари, барча иштирокчилар ўртасида профессионаллик ва адолатни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бугун жаноб Магнус Карлсен узоқ йиллик қоидаларга биноан тақиқланган жинси шим кийиб, кийиниш қоидаларини бузди. Бош ҳакам Карлсенни бу ҳолатдан хабардор қилиб, 200 доллар жарима солган ҳолда кийимини алмаштиришни сўради. Афсуски, Карлсен рад жавобини бергани учун у тўққизинчи турга қўйилмади. Ушбу қарор холисона қабул қилинди ва барча ўйинчиларга бирдек татбиқ этилади.

Аввалроқ, яна бир иштирокчи – жаноб Ян Непомняший ҳам спорт пойабзали кийиб, кийиниш қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилди. Бироқ у дарҳол бу қоидаларга бўйсуниб, рухсат этилган кийимга ўтди ва турнирдаги иштирокини давом эттирди.

Кийиниш қоидалари FIDE Спортчилар комиссияси аъзолари – профессионал ўйинчилар ҳамда мутахассислар томонидан тайёрланган. Бу қоидалар бир неча йиллардан буён амал қилиб келади ва барча иштирокчилар уларни яхши билишади. Шунингдек, ҳар бир мусобақа олдидан бу талаблар уларга қайта эълон қилинади. FIDE иштирокчиларнинг яшаш жойи ўйин залидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда бўлишини ҳам таъминлаб, қоидаларга риоя қилишни осонлаштирган.

FIDE шахматни ва унинг қадриятларини, хусусан, барча иштирокчилар қабул қиладиган қоидаларга ҳурматни тарғиб қилишга содиқ бўлиб қолади", - дейилади расмий баёнотда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг