UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Нейт Диас Хамзат Чимаевнинг манзилига "тош отди" 0 09:46U-17 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз 0 09:25Лазизбек Мулложоновнинг Тошкентдаги жанги чемпионлик камари учун бўлади 0 09:04Слаломда эшкак эшиш. Қитъа биринчилигида навбатдаги медаллар қўлга киритилди 0 08:43Баҳодир Жалолов Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида иштирок этиши ҳақида гапирди 0 08:22"Астон Вилла" финал олдидан "Ливерпуль"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 0 08:01Ростовцев ва Козиева Қозоғистондаги велотрек турнирида шоҳсупага кўтарилди 0 20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0

04 авг 12:19
Янгиликлар

Теннис

Финалга етиб келган Истомин қанча гонорар ва очкога эга бўлди?

Бугун Австриянинг Китцбюэль шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича нуфузли турнир ўз якунига етади.

Мусобақанинг соврин жамғармаси 561 345 еврони ташкил этади. Бугун финал учрашуви ўтказилиб, турнир ғолиби ва вице-чемпиони номи маълум бўлади. Ҳал қилувчи финал баҳси ҳамюртимиз Денис Истомин иштирокида кечади. 

Кеча Денис ярим финалда чилилик Николас Харрини 7:5, 6:7(4), 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, финал чиптасини қўлга киритган эди. Унинг бугунги финалдаги рақиби словакиялик Мартин Клижан эса испаниялик Хауме Муньярдан 1 соату 42 дақиқа давом этган учрашувда 7:6(3), 6:3 ҳисобида устун келганди. 

Маълумот учун, финалга етиб келган Истомин 47 105 евро мукофот пули ҳамда 150 рейтинг очкосини қўлга киритди. Шунингдек, турнирнинг саралаш мусобақасида икки рақибини мағлуб этгани учун яна қўшимча 6 очкога эга бўлади. 

Таққослаш учун, Денис Истомин жаҳон рейтингида 95, Николас 53, Муньяр 88, Клижан эса 112-ўринни эгаллаб турибди. Агар бугун Истомин ғалаба қозонса, фаолиятидаги учинчи ATP титулини қўлга киритади. Истомин ва Клижан шу кунгача ўзаро уч маротаба тўқнаш келишган. Икки ўйинда Денис, яна бир баҳсда Мартин зафар қучган. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг