UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

08 мар 15:52
Янгиликлар

Теннис

Фомин 1/2 финалда иккинчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди

Теглар :  Сергей Фомин
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича эркаклар ўртасида М15 тоифасига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам муваффақиятли одимлаётган эди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси бироз аввал якунига етган 1/2 финал учрашувида ғалабага жуда яқин келганди.  

Ҳамюртимиз финал чиптаси учун кечган баҳсда Анталия турнирининг иккинчи ракеткаси испаниялик Макс Гурри Алкалага қарши кортга чиқди. Биринчи сетни 6/4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Сергей иккинчи сетда қўлга киритган брейк-пойнтдан унумли фойдалани билмади. Натижада Гурри сетни 7/5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳал қилувчи учинчи сетда Фоминнинг асаблари дош бермади ва деярли қаршиликсиз ютқазди - 2/6.  

Таққослаш учун, Сергей Фомин айни пайтда ATP рейтингида 564, турнирнинг иккинчи ракеткаси ҳисобланган Макс Гурри 419-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг