UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0

02 май 18:07
Янгиликлар

Футбол

ФОТО CAFA Конресси ўтказилди. Рустами Эмомали ассоциация президенти этиб қайта сайланди, Равшан Эрматов эса...

Бугун, 2 май куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг саккизинчи Конгресси бўлиб ўтди.

Душанбеда бўлиб ўтган CAFA Конгрессида ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа, Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон футбол федерациялари раҳбарлари ва делегатлари, шунингдек, ФИФА ва ОФК вакиллари иштирок этишди.  

Унда Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустами Эмомали янги тўрт йиллик муддатга CAFA президенти этиб қайта сайланди.

Бугунги Конгрессда Афғонистон футбол федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Коргар ва Туркманистон футбол федерацияси президенти Арслан Айназаров CAFA вице-президенти этиб сайланишди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ушбу лавозимдан ўз номзодини қайтариб олди. 

Маълумот ўрнида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 1 февраль куни Баҳрайнда бўлиб ўтган ОФК 33-Конгрессида ташкилот Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили сифатида сайланган эди.

Эрон футбол федерацияси бош котиби Ҳидоят Момбени янги CAFA Ижроия қўмитасига, Қирғизистон футбол иттифоқи вице-президенти Дастанбек Қўноқбоев эса Марказий Осиё футбол ассоциацияси номидан Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасига аъзо бўлди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг