UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

05 фев 19:12
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

ФОТО Пекин Олимпиадаси қанчага тушди?

Теглар :  Пекин-2022
Пекин қишки Олимпия ўйинлари расман старт олганидан сўнг мутахассислар баъзи рақамларга эътибор қаратишди.

Пекин Олимпиадаси ташкилотчилари Олимпия ўйинлари учун кетган ҳаражат 3,9 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилишди. Бу Олимпия ўйинлари тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан биридир. 

Таққослаш учун, Токиодаги Ёзги Олимпия ўйинлари 28 миллиард долларга, Сочидаги Қишки Олимпиада 22 миллиард долларга баҳоланган ( Tifosy компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра). 2008 йилги Пекиндаги ёзги Олимпиада эса 42 миллиард долларга тушган эди.

Tifosy инфографикаси:

Олимпиада Хитойга 10 баробар қимматга тушган бўлиши ҳам мумкин...

Business Insider маълумотларига кўра, 2022 йилги Олимпиада Хитойга қурилиш ҳаражатлари ва айрим инфратузилмаларни ҳисобга олган ҳолда 38,5 миллиард долларга тушган бўлиши мумкин.

Хитой, шунингдек, ковид хавфсизлиги чоралари учун кетган пулларни ва атроф-муҳит ҳаражатларини ушбу ҳаражатлар қисмига киритмаган. Улар билан бу кўрсаткич юқорироқ бўлар эди.

Хитой яна баъзи ҳаражатларни "капитални яхшилаш дея изоҳлади" ва Олимпиаданинг расмий ҳаражатларига киритмади. 2008 йилги Ўйинлардаги бир қатор объектлар, масалан, "Қуш уяси" стадиони ва "Water Cube" сузиш мажмуаси Қишки Олимпиада учун мослаштирилди, аммо ҳаражатлар рўйхатига киритилмади. Пекин қурилишига 186,6 миллион доллар сарфланган  "Ice Ribbon Skating" Аренанинг ҳаражатларини ҳам рўйхатга қўшмади.

Эътиборингизга яна баъзи рақамларни ҳавола этамиз:

Олимпия шаҳарчаси – 3,16 миллиард доллар;

Янцинда бобслей, скелетон, чанғи спорти ва тоғ чанғиси учун кетган ҳаражат - 442,9 миллион доллар;

Янги автомагистраллар қурилиши - 15,02 млрд. доллар;

Ўйинларга хизмат кўрсатиш учун метро линиялари - 773,5 миллион доллар;

Чжанцзякоу Ниньюан аэропортини безаш - 256 миллион доллар.

Буларнинг барчаси Пекин эълон қилган бюджетга тўғри келмаслиги аниқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 фев 21:14:22
Dostonbek Tursunboyev
Admin ichvoganmisan))
Infografikada Pekin 2008 olimpiadasiga 6 milliard atrofida deb koʻrsatilyapti. Senlar 42 deb yozishyapsan
   
05 фев 20:18:30
.Sherzod.
Olamsport qishki olimpiya o‘yinlaridan kunlik live qo‘yib boringlar yaxshi bo‘lar edi
   
05 фев 20:18:29
.Sherzod.
Olamsport qishki olimpiya o‘yinlaridan kunlik live qo‘yib boringlar yaxshi bo‘lar edi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг