UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

13 июл 17:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

ФОТО Шоҳжаҳон Эргашев Сабриэль Матиасга: "Рингда учрашганимизда ухлаб қоласан"

Суперенгил вазнда IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарлиги айтилган Шоҳжаҳон Эргашев ушбу йўналиш чемпиони Сабриэль Матиас билан Instagram саҳифасида "даҳанаки" жанг қилиб олди.

Аслида IBF ҳар икки боксчининг промоутерларига жанг ўтказиш учун 25 августга қадар муддат берган эди. Аммо Эргашев оёғидаги жароҳати сабаб чемпионлик баҳсидан олдин ўртада битта жанг ўтказиб олиш учун рухсат сўради. Матиас эса бу вазиятда кейинги жангини Сергей Липинецга қарши ўтказадиган бўлди. 

Воқеалар ривожи ўзгариб кетгач, иккала боксчи Instagram саҳифасида айтишиб олишди. Ҳужумни биринчи бўлиб Пуэрто-Рико шарафини ҳимоя қилиб келаётган Сабриэль бошлади. У ҳамюртимизнинг рекордини унинг "личкаси"га жўнатиб, кулгу ва энса қотар смайликларни қўшимча қилди. Камига ўрта бармоғини ҳам кўрсатган. Эргашев табиийки, бу қўполиккни жавобсиз қолдирмади.  

Шоҳжаҳон: Рингда учрашганимизда ухлаб қоласан. Ўша пайт ухлаётганингда етарлича вақтинг бўлади.

Сабриэль: Ўзингни бос, буни синаб кўриш учун ўзингда вақт бўлади. Рингда сенинг қандай қочиб юрганингни кўраман. 

Шоҳжаҳон: Чуқур уйқуга кетишингдан олдин, барча яқинларинг билан хайрлашиб олишни маслаҳат бераман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг