UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Президент футбол ўйинлари вақтини 19:00 дан кейинга белгилаш ва стадионларда мухлислар ташрифини ошириш топшириғини берди 0 21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0 18:17АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган 0 17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0 16:43Чимаев — замонавий жангчилар ҳақида: "Биз Майк Тайсон ва Муҳаммад Алидан жуда узоқдамиз" 0 16:20Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал МТЖ илк йиғинини бошлади 0 15:50Ислам Махачев Топурия билан боғлиқ вазият бўйича барчасини ошкор қилди 0 15:22Россия Паралимпия Қўмитаси Осиёга ўтиши мумкин 0

10 апр 09:16
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam Paris. Карлсен - Абдусатторов ва қолган плей-офф натижалари

Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Paris турнири давом этмоқда.

Икки кунлик рапид баҳсларидан сўнг плей-офф босқичига йўл олган шахматчилар маълум бўлганди. Кеча 1/4 финал босқичининг илк учрашувлари ўтказилди. Шунингдек, 9-12 ўринлар учун илк ўйинлар бўлиб ўтди. 

Афсуски, Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2773) чорак финалнинг илк партиясида қора доналарда ўйнаб, Магнус Карлсен (Норвегия, 2819)га имкониятни бой бериб қўйди. Магнус бежизга ўзига рақиб сифатида танламаган экан. Абдусатторов сўнгги пайтларда Карлсен учун қулай рақибга айланиб боряпти. Бугун шахматчилар ўртасидаги иккинчи партия ўйналади ва унда Нодирбек оқ доналарда ҳаракат қилади. Фақат ғалаба 1/2 финалга чиқиш учун имкониятни сақлаб қолади. Ҳамюртимиз ғалаба қозонган тақдирда ҳал қилувчи тай-брек ўйналади.   

Чорак финалнинг қолган барча жуфтликларида дуранг натижа қайд этилди. 

Freestyle Chess Grand Slam Paris. 1/4 финал натижалари

Ян Непомняший - Винсент Кеймер - 0,5:0,5

Магнус Карлсен - Нодирбек Абдусатторов - 1:0

Максим Вашье-Лаграв - Фабиано Каруана - 0,5:0,5

Аржун Эргаиси - Ҳикару Накамура - 0,5:0,5


Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу яна мағлубиятга учради. Саралаш баҳсларини муваффақиятсиз ўтказиб, кучли саккизталикка кира олмаган ҳиндистонлик гроссмейстер 9-12 ўринлар учун кечаётган плей-оффнинг илк учрашувида руминиялик Рихард Раппортга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳинд дербисини ташкил этган иккинчи жуфтликда эса Рамешбабу Прагнанандха ватандоши Видит Гужратҳидан устун келди. 

9-12 ўринлар учун 

Рамешбабу Прагнанандха - Видит Гужратҳи - 1:0

Рихард Раппорт - Гукеш Доммараджу - 1:0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг