UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Гарсия ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқдаги машҳурлик бўйича Фьюри ва Усикни ортда қолдирди 0 17:17Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди 0 16:39Ярим оғир вазн жангчиси Чимаевга ўз вазнида қолишни тавсия берди 0 16:16"У кўргазмали жангни истаган эди". Пакьяо Мейвезер билан реванш музокаралари ҳақида гапирди 0 15:54"Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди. Бобонов иккинчи даврадаёқ икки карра Олимпиада чемпиони билан тўқнаш келиши мумкин 0 15:33"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади 0 15:10"Чимаевни иккиланишга мажбур қиламиз" - мураббий 0 14:48Яна икки қиличбозимиз қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилишди 0 14:27Тайсон Фьюри: "У хавфли рақиб" 0 14:06Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди 0 13:45Karate Combat ва RCC Россияда қўшма турнир ўтказади 0 13:24The Ring Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги рейтингни янгилади 0 13:03Хоккейчиларимизнинг U-18 Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 12:42Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди 0 12:21“Странжа”. Бугун 12 нафар боксчимиз 1/8 ва 1/4 финал жангларида рингга чиқади 0

26 ноя 22:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнсис Нганну Сирил Ган ва собиқ жамоаси билан бўлган воқеага изоҳ берди

Фрэнсис Нганну Сирил Ган билан бўлган ноқулай вазият бўйича тушунтириш берди.

Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Фрэнсис Нганну нима учун Нью-Йоркдаги UFC 268 мусобақасида собиқ жамоаси аъзоларининг ёнидан ўтиб кетганини тушунтириб берди. 

Нганну Даниэл Кормьега берган интервьюсида: «Мен бу вазиятда олдида бироз ноқулай бўлган ягона одам Сирил Ган эди».

Камерунлик оғир вазнли спортчининг сўзларига кўра, у собиқ жамоадошларига фақат бир неча йиллардан бери зиддиятли муносабатда бўлаётган мураббий Фернанд Лопес туфайли салом бермаган.

«Мен юқорига чиқиб, у билан саломлашишни хоҳламадим, чунки мен бу одамдан узоқроқ туришни афзал кўраман. Агар мен ўрнимга бориб, салом берсам, бу унга мен ҳақимда яна нимадир дейишига асос бўларди – у бу вазиятни ўзгартириб, мен айтмаган гапларларни яна менга боғлаши мумкин эди. Қолаверса, у менинг саломимга муҳтож эмасди. У билан мен дўст эмасмиз ва у доимо матбуотда менга ҳужум қилади. Мен эса унга шундай жавоб бера олмайман. Бу менинг услубим эмас».


Ганни Нганну ундан бир неча сантиметр узоқда юриб, Нассурдин Имавов билан саломлашмагани ғазаблантирди, аммо UFC чемпионининг таъкидлашича, у шунчаки собиқ спарринг шеригини пайқамаган.

«Мен яқинлашганимда Лопес ва Ганни кўрдим ва шунинг учун ўша оқшом жанг қилаётган Имавовни ҳам пайқамай, бошқа томонга қарадим. Имавов ҳамда Ган билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин уларнинг ёнида бир йигит бор эди, у билан учрашиш мен учун доим ноқулай. Агар мен Фернандга эмас, балки уларга салом берганимда, бундан ҳам ёмонроқ кўринарди. Бу жуда қийин вазият эди ва мен бундан бошқа қандай қилиб чиқиб кетишни билмайман», - дея изоҳ берди Нганну.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг