UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19ЎФФ янги раҳбари: "4-5 йилда терма жамоамиз жаҳоннинг Топ-10`талигига киради" 0 09:58Мураббий Деонтей Уайлдернинг 2025 йилга мўлжалланган режаларини очиқлади 0 09:37Хавьер Мендес: "Махачев ўрта вазнга кўтарилиши мумкин" 0 09:16Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Россия ва Беларусь термалари билан ҳисоб-китоб қилди + ФОТО 0 08:55Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди 0 08:34Андижонда спортнинг ривожланиш ҳолати ишчи гуруҳ эътиборида 0 08:13Тайсон Фьюри: "Ҳаётимнинг сўнгигача Усикни мағлуб этганман деган ўй билан яшайман" 0 07:52Волкановски Алекс Перейра билан қандай жанг қилиш кераклигини айтди 0 07:31"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин 0 19:57"Бунақасига ҳамма ҳам қодир эмас". Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 19:36Промоутер Фьюри ва Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 19:15Теофимо Лопес Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган боксчи билан жанг қилмоқчи 0 18:54Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан" 0 18:33Кремлёв IBA ва ХОҚ ҳақида: "Ўртамиздаги муаммо фақат Томас Бах ва унинг шериклари билан" 0 18:12Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО 0

25 янв 08:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри Фрэнсис Нганнунинг ғалабасига муносабат билдирди, "Йиртқич" бунга жавоб қайтарди

Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри UFC 270 кечасининг марказий жангида чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилган Фрэнсис Нганнунинг муваффақиятини эътиборсиз қолдирмади.

"Фрэнсис Нганнуни табриклайман, лекин агар сен ҳақиқатдан ҳам пул ишлашни истасанг, "Лўлилар қироли" билан юзма-юз бўлишинг керак”, - деб ёзди британиялик боксчи камерунлик оғир вазнли спортчига ишора қилиб.

"Йиртқич" бунга жавобан UFC билан амалдаги шартномаси бўйича жанг ўтказмаслигини ва Фьюри билан бокс жанги унинг учун биринчи ўринда эканлигини айтди.

"Нганну Фьюрига қарши. 2022 йил ", - деб ёзган UFC чемпиони.

Анахайм шаҳрида ўтган UFC 270 турниридаги ғалабадан сўнг Фрэнсис Нганну 600 000 АҚШ долларга эга бўлди, Тайсон Фьюри эса Деонтей Уайлдер билан бўлган сўнгги жанги учун 30 миллион доллардан кўпроқ гонорар олган.

Сирил Ган билан жанг Фрэнсис Нганнунинг UFC билан амалдаги шартномаси бўйича охиргиси бўлди, аммо камерунлик спортчи ўз унвонини ҳимоя қилишга муваффақ бўлгани учун шартнома автоматик равишда бир йилга узайтирилди. Турнирдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида UFC чемпиони агар ташкилот унга тўлиқ мос келадиган шартнома таклиф қилмаса, шартнома муддати тугагунча бўш ўтиришга тайёрлигини айтди.

Эътиборлиси, UFC президенти Дана Уайт чемпионлик камарини Фрэнсис Нганнуга топширишдан бош тортиб, бу камарни ташкилотнинг бош матчмейкери Мик Мейнардга топширган ва анъанавий матбуот анжуманини бекор қилиб, аренани тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайсон Фьюри Фрэнсис Нганнуга қўлқопда бокс жанги ўтказишни таклиф қилган ва камерунлик бу имкониятни UFC билан янги келишувнинг бандларидан бири сифатида кўришни истаётганини очиқ айтганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг