UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

09 сен 17:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри: «Мен октябрда Уайлдерни, декабрда Уайтни йўқ қиламан!»

Оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри декабрь ойида яна бир жанг ўтказиб, банд бўлишга ваъда берди.

Фьюри ҳозирда 9 октябрь куни Лас-Вегасдаги Т-Моbile Аренада Деонтей Уайлдер билан трилогия жанги ўтказади.

Агар Фьюри ғалаба қозонса, у декабрь ойида Диллиан Уайтга қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилмоқчи. Уайт шу йилнинг бошида Александр Поветкинни тўхтатганидан кейин қўлга киритган WBC чемпионлик камарига эга.

Фьюри WBC чемпионлик камарини 2020 йилда Уайлдердан тортиб олгандан сўнг жанг қилмаган. Уайлдер зудлик билан реванш бандини киритди, давом этаётган CОVID-19 пандемияси туфайли уларнинг учинчи жанги бир неча бор ортга сурилди. Фьюри Уайтдан 2022 йилнинг биринчи ярмида Энтони Жошуа билан бирлаштирувчи жанг учун курашиш йўлида фойдаланишни мақсад қилган.

«Мен навбатдаги тўртта жангимни тайёрлаб қўйдим. Мен Уайлдерни йўқ қиламан, кейин эса декабрь ойида жанг қиламан. Декабрда Жошуанинг жанги бўлмайди деб ўйлайман. Декабрь ойида стадионда узоқ йиллик кутишлардан сўнг биринчи марта Диллиан Уайт билан Буюк Британияда жанг қиламан», - деди Фьюри BT Sport'га.

«Келинг, декабрда учрашамиз, мен бу бумни осонлик билан ёпаман. Ва кейин мен март ойида Жошуа билан жанг қиламан, балки буни Саудия Арабистонида қилармиз. Шундай қилиб биз ёзда Уэмблига қайтишимиз мумкин. Кейин мен бешинчи жангимда Дерек Чисорага қарши чиқаман, яна икки йил рингда бўламан»

Аммо, Фьюри огоҳлантирадики, агар Уайт катта миқдордаги пулни талаб қила бошласа, бу жанг бўлмайди.

«Умид қиламизки, бу аҳмоқ йўқ пулни пулни сўрашни бошламайди, агар у аҳмоқ пул сўраса, у курашни хоҳламайди. Шундай қилиб, барчангизнинг хабарингиз бор, биз 9 октябрда Уайлдер билан тўқнашамиз, декабрь ойида Диллиан Уайт билан, бу албатта бўлади, мен уни пуфлаб учириб юбораман»,- деди Фьюри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг