19 мар 17:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фьюри яна Усик билан жангга тайёргарликни бошлаганини айтди
Тайсон Фьюри Александр Усикка қарши жангга тайёргарликни бошлаганини айтди.
"Мен яхши формадаман. 9 ҳафтам қолди, демак 9 ҳафтадан сўнг мендан тайёр ёки тайёр эмаслигим ҳақида сўрайсиз. Мен эндигина тайёргарликни бошладим, бир неча кун олдин", - деди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Усик ўртасидаги жанг 17 февраль куни ўтказилиши керак эди. Лекин Фьюрининг жароҳати сабаб ушбу баҳс 18 май санасига қолдирилди.
Ҳавола :
Манба : ITV Sport
Фикрлар