UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

06 янв 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюрининг мураббийи: "Усик ва Жошуа жангининг 30-сониясидаёқ ким ғолиб бўлишини билган эдим"

Мураббий Шугар Хилл Стюард чемпионлик учун курашни томоша қилиш ўрнига кечки овқат тайёрлашни танлади.

Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг (31-0-1, 22 KO) мураббийи Шугар Xилл Стюард WBA, WBO, IBO ва IBF камарлари эгаси Александр Усик (19-0, 13 KO) ва Энтони Жошуа (24-2, 22 KO) ўртасидаги жанг бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

Нуфузли мутахассиснинг сўзларига кўра, у жангни тўлиқ кўрмаган, фақатгина бир қисмини томоша қилган.

"Мен Усик ва Жошуа жангини кўрмадим. Биз Тайсон билан машғулотлар лагерида эдик. Ўша пайтда, улар жанг қилаётганда, мен кўчада барбекью тайёрлаётган эдим. 

Мен жанг натижасидан ҳайрон қолмадим. Мен баҳсни 30 сония томоша қилдим ва бўлди. Мен шунчаки ҳис қилдим. Томоша қилишни хоҳламадим. 30 сония ва мен томоша қилмаслигимни тушундим".

Стюард жанг натижасини дархол билганини тушунтирди.

"Мендан нега бундай йўл тутганимни сўрашди. Мен шунчаки натижа қандай бўлишини билардим. Жанг яхши бўлмади, худди шу йўналишда кетди, эшитганимдек, ҳеч нарса ўзгармади. Мен кўчага чиқдим ва мазали барбекю, қовурға ва стейк тайёрладим. Грилда яхши вақт ўтказдим", — деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Усик Жошуани ҳакамларнинг умумий қарорига кўра мағлуб этган эди. Боксчилар ўртасидаги реванш жанги 2022 йилнинг биринчи ярмида бўлиши мумкин.

Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг