UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0

17 дек 07:02
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Гейниш ва Чигирев учун катта имконият: Қишки Олимпиадага йўлланма берувчи турнир санаси ва манзили эълон қилинди

Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) фигурали учиш спорт турида 2026 йилги Олимпия ўйинлари учун саралаш турнирини эълон қилди.

Квалификацион турнир 2025 йилнинг 17-21 сентябрь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақдаги қарор ташкилотнинг 11 декабрь куни ўтказилган Кенгашида қабул қилинган.

Мусобақада фигурали учишнинг спорт жуфтлиги йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ҳамда Дмитрий Чигирев ҳам иштирок этиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Милан ва Кортина-2026 XXV қишки Олимпия ўйинлари 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари ўтказилади.

Шунингдек, ISU кейинги мавсумдан бошлаб, Гран-при босқичларининг ўтказилиш тартиблари қуйидагича ўзгартирилишини эълон қилди:

1. Skate America

2. Cup of China

3. Skate Canada

4. NHK Trophy

5. Grand Prix de France

6. Finlandia Trophy.

Эслатиб ўтамиз, Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жорий йилги мавсум давомида октябрь ойи охирида Канада Гран-при босқичида қатнашди. Улар умумий 189,65 балл жамғарган ҳолда ўзларининг энг яхши натижаларини қайд этиб, кумуш медалга эга чиқишди. Шундан сўнг, спортчиларимиз Франциянинг Анже шаҳрида ташкил этилган босқичда иштирок этиб, 161.99 балл жамғаришганди.

Маълумот учун, Екатерина ва Дмитрий жуфтлиги айни пайтда жаҳон рейтингида 38, мавсум рейтингида эса 12-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг