UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

07 окт 08:37
Янгиликлар

Теннис

Ғолибаси $1,100,000 қўлга киритган China Open турнири якунланди

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Мусобақа бош соврини америкалик Кори Гоффга насиб этди. Дунёнинг олтинчи ракеткаси бўлиб келган иқтидор эгаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 49-поғонада борган чехиялик Каролина Муховани ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/3.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 3:0. Етмиш етти дақиқа давом этган баҳсда Гофф 6, Мухова 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Корида кўпроқ бўлди - 5 га 3. Брейклар бўйича устунлик ҳам америкалик теннисчи томонида - 5 га 1.  

Гофф мавсумдаги иккинчи, фаолитиядаги саккизинчи WTA совринини қўлга киритди. Бу унинг иккинчи WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирдаги соврини бўлди. China Open турниридаги муваффақиятли иштирок Кори Гоффга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг