09 июл 14:04
Янгиликлар
Бокс/ММА
![](/upload/storage/41680_220.jpg)
Головкин кейинги жангини кимга қарши ўтказмоқчи?
Учта йўналиша жаҳон чемпиони Геннадий Головкин Сауль Альваресдан кейин кимга қарши жанг қилмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
"Кейинги жангимни кимга қарши ўтказишни истардим? Менимча бу саволни промоутерим ёки менежеримга берган яхшироқ. WBC йўналишида давогар бор, у Жермалла Чарло. WBA дагилар эса мени Риото Муратага қарши жанг қилишимни истамоқдалар. Мен эса Билли Жо Сондерсга қарши жанг қилишни истардим. Мен барча камарларни қўлга киритмоқчиман", - деди Головкин.
Эслатиб ўтамиз, Билли Жо Сондерс WBO камари соҳиби ҳисобланади.
Головкиннинг кейинги жанги 15 сентябрь куни Сауль Альваресга қарши бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : Boxingscene
Фикрлар