02 ноя 10:00
Янгиликлар
Теннис

Григор Димитров “Мастерс” финалига чиқди
Дунёнинг 27-ракеткаси Григор Димитров Париж “Мастерс” турнирининг ярим финал иштирокчисига айланди.
Болгариялик теннис юлдузи чорак финал учрашувида рейтингнинг 42-поғонасидан жой олган чилилик Кристиан Гаринни 6/2, 7/5 ҳисобида мағлуб эта олди.
Бир соату 29 дақиқа давом этган учрашувда 28 ёшли Димитров 6, 23 яшар Гарин битта эйс зарбасини амалга оширди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк расмий учрашуви эди. Григор Rolex Paris Masters ярим финалида сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар