UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

09 фев 14:41
Янгиликлар

Бошқалар

Грузия билан спорт соҳасидаги алоқалар янада мустаҳкамланади

Теглар :  Грузия
Грузия спорти жаҳонда ўзининг номдор вакиллари билан танилиб улгурган. Айниқса, дзюдо, спорт курашлари, оғир атлетика каби спорт турларида ушбу мамлакат кучли мактабга эга.

Грузиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Зураб Абдушелишвили, Грузия таэквондо федерацияси вице-президенти Роин Варшанидзе ҳамда делегация вакили Александр Кипианидан иборат меҳмонлар МОҚ раиси қабулида бўлишди.

Меҳмонлар МОҚга ташрифдан аввал Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида ҳам бўлишганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Боиси, ушбу мамлакат таэквондочилари ҳамюртларимиз билан қўшма ўқув-машғулот йиғинини бошлаш арафасида турибди. Ассоциацияга ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби, машғулот заллари билан яқиндан танишдилар.

МОҚда бўлиб ўтган учрашувда Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳамда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов иштирок этишди. Дўстона кечган суҳбатда йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш, ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

“Грузия бизнинг спортчилар учун жуда аҳамиятли. Кўплаб спорт турларида жамоаларимиз у ерга ўқув-машғулот йиғинлари учун тез-тез бориб туришади. Жумладан, ҳозирда қиличбозларимиз Грузияда бўлиб туришибди. Юртимизда Президентимиз бошчилигида спортга алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимиз тараққиётида 5 муҳим ташаббуснинг бири айнан жисмоний тарбия ва спортни қамраб олади. Шу ўринда, келажакдаги ҳамкорлигимиз йўлида меморандум имзолаш таклифини илгари сурмоқчимиз”, – деди МОҚ раиси.

Суҳбат давомида меҳмонлар жамоаларимиз учун Батуми шаҳрида йиғин ташкил қилиш бўйича таклифларини билдиришди. Ўз навбатида, элчи жаноблари бир неча ой муқаддам ЎМЙ учун Тошкентга келган дзюдо бўйича Грузия терма жамоаси илиқ қабул қилингани учун МОҚ мутасаддиларига ташаккур айтиб ўтди. Ташриф давомида меҳмонлар МОҚ музейида бўлиб, ўзбек спортининг бой тарихи билан яқиндан танишишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг