UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0 17:03Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари Грециядаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 16:00Манба: Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0

16 авг 19:53
Янгиликлар

Футбол

Ҳакамликдаги инқироз ва ечим: бизга “тийиб туриш” механизми керак!

Теглар :  Рефери
Дунё футболида ва ҳар қандай соҳада адолат ҳамда шаффофликни таъминлашнинг биринчи қоидаси — ўзаро тийиб туриш механизми (checks and balances).

У бўлмаган жойда ривожланиш ҳам, ишонч ҳам бўлмайди.

Ўзбекистон Суперлигасида деярли ҳар турда ҳакамлик билан боғлиқ можоролар авж олмоқда. Мухлислар, журналистлар ва блогерлар эътироз билдиришдан чарчашмади. Лекин жавоб деярли бир хил: Ўзбекистон Футбол Ҳакамлари Маркази (ЎЗФҲМ) кўп ҳолларда ўз ҳакамининг қарорини оқлаб беради. Халқимизда "Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди" деган мақол бор. Аслида бу фақат бизда эмас — бутун дунёда ҳакамлик ташкилотлари инстинктив равишда ўз ходимларини ҳимоя қилишга интилади.

Фарқ шундаки, ривожланган футбол мамлакатларида бу тизимни тийиб турадиган МУСТАҚИЛ механизмлар бор.


Дунё тажрибаси: Англиядаги KMI Panel нима?

Масалан, Англия Премьер-лигасида Мустақил Ҳакамлик Панели (Independent KMI Panel) фаолият юритади. Бу панель PGMOLга (ҳакамлар корпусига) бўйсунмайди ва унинг таркиби 5 кишидан иборат:

3 нафар собиқ футболчи ёки мураббий (футбол мантиғини тушунадиган холис шахслар);

1 нафар Премьер-лига вакили;

1 нафар PGMOL вакили.

Ҳар бир турдан сўнг ушбу панель ҳакамлар ва VAR’нинг мунозарали қарорларини холис баҳолайди ва хатоларни расман тан олади. Енг муҳими — собиқ футболчилар кўпчиликни ташкил этгани учун қарорлар фақат қоғоздаги қоидаларга эмас, футбол руҳига ҳам мос баҳоланади.


Суперлига учун таклиф: Бизда буни қандай йўлга қўйиш мумкин?

Биз "Америка очишимиз" шарт емас — футболда синовдан ўтган ва ўзини оқлаган методларни татбиқ етиш кифоя.

ПФЛ ҳузурида Мустақил Баҳолаш Гуруҳи:

ЎЗФҲМга бўйсунмайдиган, фақат УзПФЛга бўйсунувчи мустақил гуруҳ тузилиши керак. Таркибга собиқ футболчилар, мутахассислар ва Лига вакиллари кирсин. Бу гуруҳ ҳакамлар хатти-ҳаракатини холис баҳолаб, хулосаларни Маъмур Саидқосимовга (ЎзФҲМ раҳбари)га тақдим этсин. Кейинги ўйинларга ҳакамлар тайинлови айнан ушбу рейтинг ва баҳолар асосида амалга оширилсин.

VAR ва бош ҳакам мулоқотини оммага ошкор қилиш:

Испания, Италия, Англия, Туркия ва Бразилия лигаларида бўлгани каби VAR аудиосуҳбатлари тақдим этилиши шарт. Гоҳида мухлислар назарида хато туюлган қарор аслида қоида бўйича тўғри бўлади. Мулоқотнинг эълон қилиниши ҳакамларни шубҳадан халос етади, шаффофликни оширади.

Махсус медиа-лойиҳалар:

Италиядаги "Open VAR", Англиядаги "Match Officials Mic'd Up" ва "Ref Watch" каби расмий кўрсатувлар бизга ҳам керак. Телевидение ва медиа орқали баҳсли эпизодлар, ҳакамлар суҳбати ва қоидалар таҳлил қилиб берилса, футбол жамоатчилигида саволлар қолмайди.

Бу ишларни амалга ошириш учун катта маблағ ёки ўта мураккаб техника талаб этилмайди — шунчаки хоҳиш ва ирода керак.

Агар мақсадимиз чиндан ҳам очиқлик, адолат ва ўзбек футболини ривожлантириш бўлса, биздан 50 йил олдинга ўтиб кетган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш ва тийиб туриш механизмини зудлик билан йўлга қўйишимиз шарт!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг