18 июн 17:39
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Ҳаммаси энди бошланмоқда". Махачев спортдан кетиш ҳақидаги хабарларни инкор этди
Ислам Махачев яқин орада фаолиятини якунлаши ҳақидаги хабарларга раддия берди.
Аввалроқ унинг мураббийи Хавьер Мендес Махачев учта жанг ўтказиб, спортни тарк этиши ҳақида гапирганди.
"Иккита вазнда чемпион. Ҳаммаси энди бошланяпти", — деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқда.
Маълумот учун, Махачев навбатдаги жангини Жек Делла Маддаленага қарши ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик учун ўтказади. Бу жанг 20 октябрда ўтказилиши мумкин.
Ҳавола :
Манба : x.com/MAKHACHEVMMA
Фикрлар