22 авг 01:32
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг энг яхши боксчиси деб топилди!
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов Рио Олимпиадасининг энг яхши боксчиси деб топилди.
Унга Вэл Баркер Кубоги топширилди. Ушбу мукофот олимпия ўйинларининг энг техникаси юқори боксчисига тақдим этилади. Мазкур нуфузли мукофот 1936 йилдан эътиборан Олимпиаданинг энг яхши боксчисига топшириб келинади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов Рио Олимпиадасининг бокс баҳслари 49 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини катта устунлик билан мағлуб этиб, ўз фаолиятида илк бор олимпия ўйинлари чемпионига айланганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
eshittttt O‘zbekistonn!!!!!