UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0 11:21Жошуа спортни тарк этишидан олдин жанг қилишни истаётган боксчиларини санаб берди. Рўйхатда Жалолов борми? 0 10:44Фабио Каннаваро: "Навбатдаги синовга тайёрмиз" 0 10:18Ислам Махачев: "MMA билан шуғулланмаслик керак. Бошқа спорт турлари ҳам бор" 0 09:33UFC Vegas 118 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Белал - Бонфим 0 09:00Таэквондочиларимиз Рим Гран-присидаги иштирокини бошлашмоқда 0 17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0

17 дек 14:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов укасининг Ўзбекистон чемпионатидан четлатилиши ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Ўзбекистон чемпионатининг финал баҳсидан четлатилган эди.

Ҳасанбой Дўсматов сайтимизга берган интервьюсида укасининг четлатилиши ҳақида фикр билдирди:  

"Мана шу Ўзбекистон чемпионатида укам билан битта вазнда қатнашдим ва иккимиз ҳам финалга етиб келдик. Укам ярим финалда боксда тақиқланган зарбани берган экан. Буни ўзим кўрмагандим. Кейинроқ билдим. Бу ерда икки боксчида ҳам айб бор. Укамни рақиби биринчи орқадан зарба берган, Фарёзбек эса бунга жавоб қайтарган. 

Нима деймиз, бу сафар чемпион бўлолмаган бўлса, кейинги мусобақаларда ғолиб бўлади. У энди 18 ёш. Энг асосийси, чемпионат давомида у рақибларини ютди. Шу тарафдан, кейинги мусобақаларда ўзини кўрсатади деб ўйлайман.

Укамни бу қарор чиқмасидан аввал "сўккандим". Нимага бундай қилдинг, мана шу керакмиди сенга, керак бўлса, сени рингдан чиқарвориши ҳам мумкин эди, деб айтгандим. Айтганимдек, 2-3 кундан кейин мана шу қарор чиқди. Четлатиш ҳақидаги қарор чиққанидан сўнг укам билан ҳали кўришмадим. Унга қаттиқ турганим боис, у мендан қочиб юрибди", - деди Ҳасанбой Дўсматов.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг