UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

19 авг 11:31
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" "Евро-Осиё Дўстлик кубоги"нинг биринчи босқичини пешқадам сифатида якунлади

Кеча Тошкент шаҳрида хоккей бўйича "Евро-Осиё Дўстлик кубоги" ўртоқлик турнири ўз ниҳоясига етди.

Россиянинг "АКМ", Беларуснинг "Брест", Қозоғистоннинг "Арлан" ҳамда Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клублари иштирокидаги кичик мусобақага пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" мажмуаси мезбонлик қилди.

Турнирнинг сўнгги, учинчи тури доирасида мезбон "Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг амалдаги ғолиби — "Арлан"дан 5:3 ҳисобида устун келди.

Иккинчи беллашувда эса "АКМ" "Брест" билан тўқнаш келди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, мусобақа якунига кўра, "қанотлилар" ўртоқлик турнирида 6 очко билан якка пешқадам бўлди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг