UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

15 апр 15:36
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Чин юртидаги турнирда 1/8 финалга чиқди

Хитойнинг Унинг шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 63 000 долларни ташкил этувчи турнир давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов саралашнинг ҳар икки учрашувида ATP рейтингида ўзидан сезиларли даражада юқорида бораётган рақибларини мағлубиятга учратиб, асосий тўрга йўлланма олганди. 

Бироз аввал мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси 1/16 финалда асосий тўрга имтиёзли равишда қўйилган хитойлик Аоран Ванги мағлубиятга учратди. Саксон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Султонов рейтингнинг 911-поғонасидан жой олган мезбон теннисчидан 6/3, 7/6(4) ҳисобида устун келди. 

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 871-ўринни эгаллаб турибди. Ҳар икки теннисчи ҳам бугунги учрашувида бир хилда - 14 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. 2019 йилда ўтган илк баҳсда ҳам Ҳумоюннинг қўли баланд келган эди.  

Энди Султонов 1/8 финалда турнирнинг учинчи ракеткаси Сун Фажингга қарши кортга чиқади. Дунёнинг 244-ракеткаси бўлиб турган хитойлик теннисчи бугун 1/16 финалда австралиялик (ATP рейтингидаги ўрни 507) Тай Сачни ортиқча қийинчиликсиз енгди - 6/2, 6/1. Султонов - Фажинг учрашуви бизнинг вақт билан эртага соат 07:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг