25 авг 08:44
Янгиликлар
Теннис
Ҳумоюн Султонов Иданья-а-Нова жуфтлик баҳсларида вице-чемпион бўлди
Португалиянинг Каштела-Бранка округи Иданья-а-Нова туманида ўтказилаётган теннис бўйича M25 тоифасига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.
Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ўтган ҳафта айнан шу турнирда чемпион бўлган эди. Бу сафар у яккаликдаги иштирокини 1/4 финалда тўхтатди.
Шунга қарамай, ATP рейтингида 285-ўринни эгаллаб турган Ҳумоюн жуфтлик баҳсларида вице-чемпионга айланди. Германиялик Лукас Делиано билан тандем ҳосил қилган ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал учрашувида турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги - португалияликлар Фредерико Сильва ва Диого Маркес ҳамкорлигига 4/6, 5/7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар