UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

22 фев 12:59
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов иштирокидаги ярим финал баҳси муддатидан олдин тўхтатилди

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилаётган ATP 100 тоифасига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

"Челленжер" туркумига кирувчи мусобақанинг мукофот жамғармаси 160 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Унда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синаб кўрди. Бироз аввал якунига етган 1/2 финал учрашувида у чехиялик Далибор Сврчинага қарши кортга чиқди. 

Биринчи сет тай-брекда 7/6(8) ҳисоби билан Ҳумоюн фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда Далибор теннисчимизга биронта ҳам геймни ютиб олиш имконини бермади. Ҳал қилувчи учинчи сетнинг тўртинчи геймидан кейин Султонов баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Унинг асаблари дош бермадими ёки эски жароҳати безовта қилдими, буни номаълум. 

Шу тариқа, Ҳумоюн Султонов турнирдаги иштирокини финал остонасида аламли тарзда тўхтатди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси айни пайтда ATP рейтингининг 229, Сврчина эса 219-поғонасидан жой олган. Ҳумоюн ярим финалга қадар рейтингда ўзидан анча юқорида жойлашган рақибларини мағлуб этишни уддалаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг