UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0

22 ноя 13:11
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Калабурагида 1/2 финал иштирокчисига айланди

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида теннис бўйича ITF турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси M25 тоифасига кирувчи ушбу турнирда ҳам биринчи рақам остида сараланган. 

Бироз аввал якунига етган 1/4 финал учрашувида Султонов ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришди. У 77 дақиқа давом этган баҳсда турнирнинг саккизинчи ракеткаси россиялик 19 ёшли Максим Жуковни 6/2, 6/3 ҳисобида таслим этди. 

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 230, Жуков эса 738-поғонани банд этган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Эртага Ҳумоюн финал чиптаси учун ҳиндистонлик Дев Жавияга қарши кортга чиқади. Дев турнирда еттинчи рақам остида таснифланган бўлиб, бугун 1/4 финалда ватандоши Сидҳарт Раватнинг кортга чиқмагани боис, курашсиз ярим финал иштирокчисига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг