UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0

08 окт 07:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA'дан чиқиш учун ишора(ми?) World Boxing президенти Ўзбекистонга келди

Теглар :  World BoxingIBA
Кеча World Boxing президенти Борис ван дер Ворст Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов қарши олишди. 

Даставвал жаноб ван дер Ворстга МОҚнинг фаолияти, ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг томонлар иштирокида учрашув ўтказилди. 

Йиғилишда World Boxing президенти ташкилот фаолияти, унинг мақсадлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, бугунги кунга келиб, 49 давлат ушбу халқаро федерацияга аъзо бўлиб, бокс ривожи бўйича келгусида қатор истиқболли лойиҳалар режалаштирилган. 

Суҳбат давомида бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида 7 та вазндан 5 тасида олтин медални қўлга киритгани, бугунги кунда Ўзбекистон бокс оламида жаҳонда етакчилардан бири экани ҳам тилга олинди. Қолаверса, расмийларимиз бокснинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурида сақланиб қолиши тарафдори эканини билдиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг