27 фев 18:19
Янгиликлар
Ига Свёнтек ҳамон етакчилик қилаётган рейтингда икки нафар теннисчимиз юқорилади
Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон рейтинг етакчиси бўлиб қолмоқда. Белоруслик Арина Соболенко иккинчи, америкалик Жесика Пегула учинчи поғонани эгаллаб турибди.
Мамлакатимзнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ўтган ҳафтадаги ўрнидан 2, Севиль Юлдашева 15 поғона юқорилади. Милана Масленкова эса ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолган.
WTA рейтинги. 2023 йил 27 февраль ҳолатига кўра Топ-10:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10585 очко
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 6100
3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 5495
4. (4) Онс Жабер (Тунис) - 4921
5. (5) Каролин Гарсия (Франция) - 4835
6. (6) Кори Гофф (АҚШ) - 4251
7. (7) Мария Саккари (Греция) - 3451
8. (8) Дарья Касаткина (Россия) - 3375
9. (9) Белинда Бенчич (Швейцария) - 3360
10. (10) Елена Рыбакина (Козоғистон) - 2935
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
177 (179). Нигина Абдураимова - 373
983(998). Севиль Йўлдошева - 15
1258 (1258). Милана Масленкова - 4
Фикрлар