UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

29 окт 13:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Енгил атлетика, Таэквондо, Осиё ўйинлари

III Ёшлар Осиё ўйинлари. Ўзбекистон 41 та медаль билан 2-ўринни мустаҳкамлаб олди (+тўлиқ жадвал)

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ёшлар ўртасида III Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Айни дақиқаларга қадар Ўзбекистон терма жамоаси спорт делегацияси медаллар жамғариш бўйича жами 41 та медаль қўлга киритиб улгурди. Ёшларимиз 19 та олтин, 5 та кумуш, 17 та бронза медалига эга чиқишди. Медаллар жамғариш бўйича терма жамоамиз 2-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. Учинчи ўриндаги Таиланд терма жамоасидан 6 та олтин медаль кўп жамғарганмиз. 

Осиё спорти гегемони Хитой терма жамоасининг умумий медаллари 101 тага етиб улгурди. Чин юрти вакиллари 48 та олтин, 35 та кумуш, 18 та бронза медалига сазовор бўлишди. Ён қўшниларимиз Қозоғистон делегацияси 12 та олтин, 15 та кумуш, 23 та бронза, роппа-роса 50 та медаль билан 4-поғонадан жой олишган. Тожикистон (2 та олтин, 1 та кумуш, 9 та бронза) 18, Қирғиз Республикаси (4 та кумуш, 6 та бронза), 27, Афғонистон (1 та кумуш, 3 та бронза) 30, Туркманистон (1 та бронза) эса 35-ўринни банд этган.       

Умуман олганда, жами 26 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 та олтин, 31 тасида битта кумуш, 36 тасида эса бронза медали бор. Мусобақа давом этмоқда.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг