UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0

31 окт 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Оғир атлетика, Осиё ўйинлари

III Ёшлар Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ўз иштирокини 81 та медаль билан 2-ўринда якунлади (+тўлиқ жадвал)

Бугун Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари якунига етади.

Ўзбекистон спорт делегацияси кеча комплекс мусобақадаги иштирокини якунлаб улгурди. Бугун Ёшлар Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади ва унда навбатдаги мезбон Камбоджага мусобақанинг рамзий байроғи топширилади. Ўзбекистон спорт делегацияси III Ёшлар Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этди. Бундан аввалги мусобақаларда умумий медалларимиз 10 тага ҳам етмаганди. 

Манама спорт ареналарида оз эмас, кўп эмас, умумий ҳисобда 81 та медаль қўлга киритдик. Спортчиларимиз 37 та олтин, 16 та кумуш, 28 та бронза медалига эга чиқишди. Бу борада умумжамоа ҳисобида мустаҳкам 2-ўринни эгалладик. Учинчи поғонадаги Қозоғистон терма жамоаси 24 та олтин, 29 та кумуш, 40 та бронза, жами 93 та медални расмийлаштирди. Медаллар сони бўйича қўшниларимиз биздан устунлик қилишди. Биз эса медаллар сифати бўйича ғолиб бўлдик. 

Кутилганидек, Хитой спорт делегацияси катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. Чин юрти спортчилари 63 та олтин, 49 та кумуш, 35 та бронза, жами 147 та медаль билан тақдирланишди. Топ-10`таликдан Эрон, Таиланд, Ҳиндистон, Гонконг, БАА, КХДР ва Хитой Тайпейи терма жамоалари жой олди. 

Жами 29 давлат терма жамоалари мусобақанинг камида 1 та олтин, 36 таси бронза медалини қўлга киритди. Қўшниларимиз Тожикистон (2 та олтин, 3 та кумуш, 15 та бронза) 18, Қирғиз Республикаси (1 та олтин, 9 та кумуш, 11 та бронза) 21, Афғонистон (1 та кумуш, 2 та кумуш, 3 та брона) 24, Туркманистон эса (1 та олтин, 1 та кумуш, 4 бронза) 27-ўринни банд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг