UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0

31 окт 11:56
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

III Ёшлар Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига энг кўп медалларни қайси федерация тақдим этди?

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли келди.

Хабар берганимиздек, делегациямиз ушбу комплекс мусобақада 37 та олтин, 16 та кумуш, 28 та бронза, жами 81 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Терма жамоамизга энг кўп медалларни дзюдочиларимиз тақдим этишди. Жами 16 нафар дзюдочи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 14 та медални қўлга киритди. Шундан тенг ярми олтин медаль бўлди. Дзюдочиларимиз яна 4 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқишди. 

Спорт турлари кесимида иккинчи ўринни Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси эгаллади. Оғир атлетикачиларимиз ҳамда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакилларимиз бир хилда 13 тадан медални қўлга киритишди. Тўртинчи ўриндан 10 та медаль билан боксчиларимиз жой олди. Энг ками велоспорт, сузиш ва жиу-житсу федерацияларига тўғри кеди - 1 тадан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг