UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

27 июн 12:50
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки Олимпиада лицензиантимиз Каспийскдаги турнир ғолиби бўлишди + ФОТО

Россиянинг Каспийск шаҳрида эркин кураш бўйича Али Алиев хотира турнири бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу нуфузли мусобақада Токио Олимпиадасига лицензия олган курашчиларнинг аксарияти иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг икки аъзоси - Магомед Ибрагимов ва Жавраил Шапиев ҳам гиламга чиқди. 

 Хабарингиз бор, ҳар икки эркин курашчимиз ҳам Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритишган. Каспийскдаги мусобақа курашчиларимизга Олимпиада олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. 

86 кг вазн тофасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шапиев финалда доғистонлик Магомедшариф Биякаевни мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди. 97 кг вазнда курашган Ибрагимовнинг финалдаги рақиби, машҳур курашчи, тўрт карра жаҳон, тўрт карра Европа чемпиони, икки карра Европа ўйинлари ғолиби Абдулрашид Садуллаев жароҳати сабаб гиламга чиқмади.           

Ғолиб ва совриндорлар:

86 кг вазн тоифаси

1. Жабраил Шапиев (Ўзбекистон)

2. Магомедшариф Биякаев (Доғистон)

3. Владислав Валиев (РСО-Алания)

3. Хабиб Гаджиев (Доғистон)


97 кг вазн тоифаси

1. Магомед Ибрагимов (Ўзбекистон)

2. Абдулрашид Садулаев (Доғистон)

3. Хох Хугаев (РСО-Алания)

3. Можтаба Голейж (Эрон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг