UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

11 июл 11:32
Янгиликлар

Шахмат

Икки шахматчимиз бугун FIDE Жаҳон кубогининг иккинчи босқич тай-брек баҳсида ўйнайди

Грузиянинг Батуми шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубоги ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар етакчи вакилалари ҳам баҳс олиб боришмоқда. Шахматчи қизларимиз Жаҳон кубогининг биринчи босқичида рақибаларини мағлуб этишга муваффақ бўлишган эди. Иккинчи даврада табиийки, кучли рақибалар ҳамюртларимизни қарши олишди. 

Гулруҳбегим Тоҳиржонова илк учрашувда хитойлик халқаро спорт устаси Лу Миаойига, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова ҳиндистонлик гроссмейстер, рапид йўналишида икки карра жаҳон чемпиони Ҳампи Конеруга имкониятни бой берган, Умида Омонова эса Европа чемпиони, польшалик Алина Калинская билан дуранг ўйнаган эди.

Тоҳиржонова жавоб партиясида хитойлик рақибасини чиройли тарзда мағлуб этиб, икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклади. Бугун тай-брекда учинчи давра тақдири ҳал бўлади. Афруза Ҳамдамова жавоб учрашувида номдор рақибаси билан дуранг ўйнади, аммо икки ўйин натижасига кўра Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлади. Умида Омонова эса бу сафар ҳам Калинская билан муросага келди. У ҳам бугун тай-брекда ўз омадини синаб кўради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг