UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

19 авг 09:27
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО

Словакия пойтахти Братислава шаҳри спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Дунё биринчилигининг иккинчи куни юнон-рум кураши бўйича қолган вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди. Уч юнон-рум курашчимиз бронза медали учун гиламга чиқди ва улардан икки нафари рақибларини енгиб, жаҳон чемпионати совриндорига айланди. 

Ҳожиакбар Қўчқоров (55 кг) молдовалик Максим Сармановни 9-1, Беҳрузбек Алиев (72 кг) эса арманистонлик Гор Хачатрянни сўнгги балл (7-7) эвазига таслим этди. 97 кг вазндаги Фахрикамол Комилжонов ўтиш беллашувида япониялик Рёсей Катамтсуни 9-1 ҳисобида доғда қолдирди. Аммо бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсда финляндиялик рақиби Паули Перкюга ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон U20 терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини 1 та олтин, 2 та бронза медали билан якунлади. 63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қувончбек Исмоилов биринчи кунги беллашувларда жаҳон чемпионига айланганди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал баҳсида россиялик Салим Кармаховни 9:7 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Исмоилов финалга қадар хитойлик Жаожиан Вангни 14:5, финляндиялик Матиас Арпяненни 9:8, озарбайжонлик Турал Аҳмадовни 3:2, эквадорлик Велиз Карраседони 3:2 ҳисобида таслим этди. 

Кеча шунингдек, аёллар кураши бўйича ҳам баҳслар бошланди. Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакиласи Нилуфар Нурмуҳаммадова (50 кг) ва Соҳибжамол Эсбосинова (53 кг) ярим финалга қадар етиб келди ва рақибаларига имкониятни бой берди. Улар бугун кечки финал блокида бронза медали учун гиламга чиқади. Курашчи қизларимизнинг бронза учун баҳсдаги рақибалари ўтиш беллашувларида аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг