UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

04 янв 10:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурия судга чақирув билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди

Теглар :  Илия ТопурияUFC
Енгил вазнда UFC чемпиони Илия Топурия расмий баёнот бериб, аёлларга нисбатан зўравонлик ишлари бўйича судга чақирилгани ҳақидаги хабарни изоҳлади.

Оиладаги зўравонликка қарши ҳаракат фаоли Топурия (бу унинг гиёҳвандликка қарши тарғибот ва Фаластин давлатчилигини расман тан олиш учун кураш билан бир қатордаги ижтимоий фаолиятининг асосий йўналишларидан бири) суднинг номидан қатъи назар, унинг чақируви ушбу жиноятдаги айбловлар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

"Мени ҳеч қачон ушбу сабабга кўра кўрсатма бериш учун чақиришмаган, - дейилади чемпионнинг баёнотида. - Мен айнан шу судга келишим керак, чунки бизнинг суд тизимимиз шундай тузилган. Аммо чақирув фақат қизимнинг Испаниядан ташқарига чиқиши билан боғлиқ оилавий ва маъмурий масалалар билан боғлиқ".

Эслатиб ўтамиз, Топурия ҳозирда рафиқаси Жоржина Узкатеги билан ажрашиш жараёнида. Баёнотда у ажрашиш ташаббуси рафиқасидан эмас, балки ўзидан чиққанини таъкидлаган.

Ажралиш жараёни туфайли Илия Топурия камида баҳор бошланишига қадар спорт фаолиятида танаффус қилишга қарор қилди. Шу сабабли UFC енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун Пэдди Пимблетт ва Жастин Гэтжи ўртасида 24 январь куни бўлиб ўтадиган жангни белгилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг