UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 22:43Исроил Мадримов: "Мен Спенс эмасман. Бу менинг дивизионим" 0 22:35РАСМАН: Исроил Мадримов бокс юлдузи Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади 0 20:56Футзал. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Вьетнамни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди 0 20:36Навбат Душанбе "Катта Дубулға" турнирига. Терма жамоамиз Тожикистонга қандай таркибда боради? 0 20:15"Ринг қироли": Англиялик энг ёш чемпионнинг аянчли тарихи (Мутолаа учун) 0 19:52Жокович Надаль ҳақида: "Афсона билан ҳали 1-2 та турнирда учрашишга умид қиламан" 0 19:31Жон Жонс катта танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди 0 19:10АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 18:48Гэтжи Холлоуэй билан жанг ҳақида: "Афсусда эмасман" 0 18:27Шин Шимкентда муваффақиятли старт олди 0 18:06Майкл Чендлер Махачев - Порье жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:45U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди 0 17:24UFC Испаниядаги турнирини қачон ва қаерда ўтказиши айтилди 0 17:03The Ring P4P рейтинги янгиланди. Хейни рейтингни тарк этди, Мадримовнинг рақиби эса пешқадам 0

17 янв 13:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Интервью. Канада промоушенларида ҳамюртларимизни албатта кўрасиз

Дунёнинг исталган нуқтасида юртдошларимизни учратиш мумкин.

Спортчилар, тадбиркорлар, талабалар, боринг-ки, кўплаб касб эгалари ҳорижда самарали фаолият юритишмоқда. Улар орасида иш билан биргаликда юртимиз имиджига ҳам хисса қўшаётганлар кўплаб топилади. Тасодифан, Facebook тармоғи орқали ана шундай инсонлардан бири, узоқ Канадада истиқомат қилаётган ҳамюртимиз Сарвар Жалолов билан ҳамсухбат бўлиб қолдим. Натижада мўжазгина интервью пайдо бўлди. Сухбатимиз асосан ММА ҳамда бокс ҳақида кечганлиги ва ўзи ҳам бу борада яхшигина хабардор эканлигини инобатга олиб,  мазкур интервьюни Olamsport.com сайти ўқувчиларига тақдим этишга қарор қилдим.



- Дастлаб, Канадага бориб қолишингиз ҳақида тасаввурга эга бўлсак?

- Канадада 11 йилдан бери яшайман, 15 ёшимда оиламиз билан бирга Торонто шаҳрига  кўчиб борганмиз. У ерда 8-синфдан ўқишни бошладим. Мактабда  эркин кураш тўгараги мавжуд бўлиб, спортдаги дастлабки қадамимни эркин кураш билан бошладим. Эркин кураш ҳаётимда жуда катта роль ўйнаган.  Мусофирчиликда спорт,  одамни тўғри йўлдан адашмаслик учун мухим омил ҳисобланар экан.

-Асосан сизни сухбатга чорлашимга сабаб, машҳур боксчи ва ММА вакиллари билан тушган расмингиз ва биргаликдаги машғулотларингиз сабаб бўлди. Бу борада  профессионал фаолият юритасизми, балки ўзига хос натижалар қайд этгандирсиз?

-Профессионал фаолият юритмайман. Шунчаки бу инсонлар билан дўстона муносабатдаман. Қолаверса, ўзим учун машғулотлар олиб бораман. Хаваскор жангларда иштирок этганман.  Фақат спортда қолганимда ҳозир профида ҳам жанг олиб бораётган бўлармидим. Афсуски, хавас билан шароит ҳар доим ҳам уйғун холатда бўлавермас экан. Бу ерда яшаш, кундалик сарф-ҳаражатлар жуда ҳам қиммат. Шунинг учун барча диққат эътиборимни спортга қарата олмаганман.


-Балки, Канада заминида фаолият олиб бораётган биз билмаган спортчиларимиз бордир?

-Афсуски бу заминда ўзбек спортчилари йўқ деса ҳам бўлади. Хабарингиз бор, деярли барчаси АҚШда яшаб ўша ерда жанг ўтказишади. Канадада ММА, эркин кураш, бокс каби спорт турлари яхши ривожланмаган. Бу ерда хоккей ва кишки спорт турларига эътибор юқори.

-Унда Georges St-Pierre UFC чемпиони ҳисобланади. Сизнинг фикрларингизга зид эмасми?

-Нафақат Жордж Сент Пиер, Миша Циркунов, Тиджей Грант, Рори Макдональнд каби UFC нинг ёрқин юлдузлари етишиб чиққан. Мен умумий тарзда фикр билдирдим. Гарчи бу спорт турлари оммавий миқиёсда ривожланмаган бўлсада, жуда кучли промоушенлар бор. Энг қувонарлиси мазкур промоутерлик компаниялари билан жуда яхши алоқадаман. Мисол учун, таниқли боксчи, бу ердаги энг яқин дўстим Артур Бетербиев Канада промоушенларини номидан жанглар ўтказади ва шу ерда машғулотлар олиб боради.

-Артур Бетербиев бизнинг бокс ихлосмандлари учун жуда таниш бўлган проф боксдаги ёрқин юлдуз. Лекин хаваскор боксда ҳамюртларимиз Аббос Атоев ва Элшод Собировлар билан тўқнаш келганда ғалаба қўпроқ бизнинг вакилларимиз томонда бўлган. Яқин дўст экансиз. Балки  бу бахслар ҳақида сўзлаб бергандир?

-Очиғи йўқ. Лекин барча жангларни кўрганман. Юртимизнинг хаваскор боксдаги салохиятини нафақат Артур балки Канадада ҳам яхши билишади.


-Юқорида  промоушенлар билан яқин алоқадаман деб таъкидлаб ўтдингиз. Балки ҳамюртларимизга  Канада промоутерлик компаниялари эшигини очарсиз?

-Бу борада дастлабки одимларни ташлаганимга анча бўлди. Асл мақсадим ҳам шундан иборат. Ўзбек жангчилари ҳақидаги барча маълумотларни кучли промоушенларга тарқатиб чиққанман. Яқин орада улардан жавоб келади. Насиб қилса, хали юртдошларимиз Канада орқали АҚШ октагонлари ва рингларини забт этишади.

-Сир бўлмаса, қайси спортчиларни тавсия қилдингиз?

- Суннат Ильясов  билан ҳамкорликда иш юритмоқдамиз, чунки уларни яхши биламан. Дадамнинг қадрдон дўстлари бўлади. Суннат ака менга кўп шогирдларини тавсия килди. Масалан, Хасан ва Хусан Баратовлар, Дадахон Хасанов, Мансур Тугизбаев ва бошка спортчилар хам бор. Қолаверса, шунчаки  тавсия қилиш билан чекланиб қолганим йўқ. 2018 йилда жуда катта режаларимиз бор. Канада ва Ўзбекистон спортчилари ўзаро ҳамкорликда ММА ва эркин кураш бўйича ўқув-машғулот йиғинларини яратиш ишларини олиб бораяпмиз. Ёш спортчиларимиз учун маҳорат сабоқларини(мастер класс) ўтказиш борасида канадалик машҳур жангчилар билан келишувга эришиш арафасидамиз.  Албатта буларнинг барчасини амалга ошириш бироз вақт талаб қилади. Орзуим, юртимиз жанговар спортининг равнақ топиши ва спортчиларимизнинг юқори натижалар қайд этишига хиссамни қўшиш. Бу борада қўлдан келганича ҳаракат қиламан. Шу ўринда  айтиб ўтишим лозим, ММАни, умуман жанговар спорт турларини ривожлантириш керак экан, барча бирдек ҳаракат қилиш даркор. Аравани ҳар қаёққа тортган билан бирор бир натижага эришиб бўлмайди.  Мураббийлар, спортчилар орасида соғлом рақобат ва ахиллик бўлса, бир-биридан ўрганишдан уялмаса, албатта ўзбек йигитлари жаҳонни забт этади.

Мазмунли сухбат учун ташаккур!


Аҳмадбек ЭШМАТОВ сухбатлашди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг