UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

08 фев 17:03
Янгиликлар

Теннис

Ирода Тўлаганова - Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби

Бугун, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон теннис федерацияси мутасаддилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Конференция кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерацияга бош котиб сайлашдан иборат эди. Шуни инобатга олган ҳолда йиғилиш иштирокчиларга ўзбек теннисининг ёрқин вакилларидан бири, бугунги кунда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори сифатида фаолият олиб бораётган Ирода Тўлаганова номзоди илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби лавозимига сайланди.

"Авваламбор билдирилган ишонч учун миннатчилик билдирмоқчиман. Федерациямиз раиси, бош котибига ҳам раҳмат. Айнан уларнинг қўл остида мен Ирода Тўлаганова сифатида танилганман. Бунгача улар томонидан катта ҳажмдаги иш олиб борилган. Менга ишонганингиз учун раҳмат. Федерациямиз ривожланиши учун қўлдан келган барча ишни қиламан", - деди Ирода Тўлаганова.


Маълумот учун, Ирода Тўлаганова 1982 йилнинг 7 январида таваллуд топган. Теннисчилик фаолияти давомида яккалик баҳсларида 3 та WTА, 3 та ITF турнирларида ғалаба қозонган. Жаҳон рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. "Ўзбекистон ифтиҳори" фахрий унвони, "Шуҳрат" медали соҳибаси.

Конференция давомида бунгача федерацияда 20 йилдан ортиқ вақт давомида бош котиб сифатида фаолият олиб борган Игорь Шепелевга миннатдорчилик билдирилди ва ўзбек тенниси ривожи йўлида амалга оширган ишлари алоҳида қайд этилди. Шунинг билан Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси якунига етди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг