UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди 0 12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0

27 янв 09:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев кейинги жанги муддати ва эҳтимолий рақибни айтди

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачевнинг кейинги жангини кимга қарши ўтказиши аралаш яккакураш мухлисларини қизиқтириши табиий.

Агар Жастин Гэтжи Дэн Хукерни мағлуб эта олса, Ислам Махачевнинг кейинги рақиби бўлиши мумкин. Бу ҳақда чемпионнинг ўзи Махачқалъа аэропортида журналистлар билан мулоқотда айтиб ўтди. 

"Менга бу ғоя ёқяпти. Чунки ҳали Жастин билан жанг қилмаганман. Оливейра ва Арманга қарши жанг ўтказганман. Яна эски рақибларга қарши жанг учун тайёргарлик кўриш мен учун катта мотивация бўлмайди. Агар Гэтжи бўлажак жангида ўзини кўрсата олса, кейинги рақибим айнан у бўлиши мумкин", - деди Ислам. 

Шунинг баробарида Махачев кейинги эҳтимолий рақиблари сафидан Арман Царукянни ўчирди. Арман икки ҳафта олдин жангга бир кун қолганида белидаги жароҳат сабаб ўз имкониятини йўққа чиқарганди. 

"Царукян аниқ кейинги рақибим бўлмайди. Буни Дана Уайт ҳам ўз интервьюсида айтди. Арман ўзига берилган имкониятдан "фойдаланиб" бўлди", - дея фикрини давом эттирди Махачев.  

Бундан ташқари, UFC чемпиони қачон октагонга қайтишни режалаштираётгани ҳақида берилган саволга жавоб берди.

"Катта эҳтимол билан июль ойида Халқаро жанглар ҳафталиги бўлади. Агар UFC таклиф қилса, мен июлга тайёр бўламан", - дея сўзларига якун ясади чемпион. 

Маълумот учун, Жастин Гэтжи ва Дэн Хукер ўртасидаги жанг 8 март куни Лас-Вегасда ташкил этиладиган UFC 313 турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг