UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0

06 ноя 11:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев кейинги жангидаёқ UFC камарини қўлга киритиши мумкин

Теглар :  Ислам МахачевUFC
Россиялик UFC жангчиси Ислам Махачев Дэн Хукерни мағлубиятга учратганидан сўнг енгил вазнлилар рейтингида 4-ўринга кўтарилиб олди.

Доғистонлик яккакураш устаси ушбу муваффақиятидан келиб чиқиб, кейинги жангидаёқ UFC камари учун жанг қилишга умид қилмоқда.

"Шанба оқшоми ва декабрь ойида менинг вазн тоифамда иккита муҳим, фаолиятим учун аҳамиятли жанг бўлиб ўтади. Кўп нарса айнан шу икки жангнинг натижасига боғлиқ бўлади. Яхши ҳолатда менда кейинги жангимдаёқ UFC камари учун октагонга чиқиш имконияти юзага келади. Мен анчадан бери бу кунни кутяпман. Ўтказган жангларим ва қозонган ғалабаларимдан келиб чиқиб, чемпионлик жангига ҳақлиман деб ўйлайман", - деди Махачев. 

Ислам айтган жангларнинг дастлабкиси бизнинг вақт билан эртага тонгда Майкл Чендлер ва Жастин Гэйтжи ўртасида бўлиб ўтади. Ғолиб камар учун даъвогарга айланади. Чемпион Чарльз Оливейра эса 11 декабрь куни даъвогар Дастин Порьедан камарини ҳимоя қилади. Агар Чендлер ғалаба қозониб, Оливейра камарини ўзида сақлаб қолса, Махачевнинг имкониятлари кескин ошади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 ноя 15:24:57
Mironsho Jabborov
Gaethje yutsa Kamar Poirietda boladimi yoki Oliverada boladimi farqi yoq Gaethjega qarshi jang qiladi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг