UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

11 май 12:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев Маддаленанинг "вызов"ига "ответ" қилди

UFC вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши жангчиси Ислам Махачев Жек Делла Маддаленанинг бугунги ғалабасига муносабат билдирди.

Австралиялик янги чемпион келиб чиқиши фаластинлик бўлган Белал Муҳаммадни очколар бўйича мағлуб этган ва жангдан кейин енгил вазн чемпиони Ислам Махачевга "вызов" ташлаганди. Россиялик аралаш яккакураш устаси бу чорловнинг жавобини узоқ куттирмади. 

"Иккиталик чемпион бўлиш фурсати келди. Олға!", – дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Махачев.

Шунингдек, Ислам илк камар ҳимоя жангидаёқ чемпионлик унвонидан маҳрум бўлган дўсти Белални ҳам қўллаб-қувватлади. 

"Белал, бошингни тик тут, чемпион", – деган Ислам.

Агар бугун Муҳаммад чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилганида Махачев енгил вазнда қолиб, 28 июнь куни Лас-Вегасда Илия Топурияга қарши октагонга чиқарди. Энди Топурия вақтинчалик камар учун бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши жанг ўтказади. Ислам эса икки вазн чемпиони бўлиш учун уриниб кўради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг