UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:57Элмурод Ҳақназаров ММАдаги иккинчи жангини ўтказади (ПОСТЕР) 0 08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0

09 дек 17:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб айтилди

Канадалик таниқли мураббий Фирас Захаби енгил вазнда UFC чемпиони Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб ким деган саволга жавоб берди.

Мутахассиснинг сўзларига қараганда, россиялик чемпион учун UFC вазнлилар рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилиб олган Арман Царукян энг бошоғриқ рақиб экан.

"Царукяннинг сўнгги жанглари унинг Исламни мағлуб эта олишига мени ишонтиришга мажбур қиляпти. Очиғи, енгил вазн тоифасининг ҳозирги ҳолатидан ҳайратдаман. Ўйлайманки, UFC раҳбарлари Ислам ва Арман учун реванш жанги ташкил қилиб беришади. Царукян ҳозирча ўзи эришган муваффақиятга лойиқ кўрилмаяпти. Унинг ҳисобида учта ғалабадан иборат серия бор. Ҳа, у Гамротга ютқазди, лекин ўша жанг жуда яқин бўлганди. Арман Обин-Мерсье, Дэви Рамос, Мэтт Фревола, Кристос Гиагос, Хоэл Альварес, Дамир Исмагулов, Хоаким Сильва, Бенил Дариушни мағлубиятга учратди. Ҳозир дивизионда Ислам мағлуб этишга қодир Царукяндан бошқа жангчини кўрмаяпман", – дея Захабининг сўзларини келтиради MMA News.

Эслатиб ўтамиз Арман Царукяннинг аралаш яккакурашдаги профессионал рекорди 21 ғалаба ва 3 мағлубиятни ташкил этади. У якшанба тонгида АҚШнинг Остин шаҳрида ўтказилган UFC on ESPN 52 турнирида Бенил Дариушни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди. 2019 йилда Царукян Ислам Махачевга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг