15 май 11:50
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Ислам Махачев Хабибдан ҳам ўтиб кетди" - UFC собиқ чемпиони
UFC собиқ чемпиони Алжамейн Стерлингнинг фикрича, Ислам Махачев Хабиб Нурмагомедовдан ҳам устун.
"Менимча, Ислам тарихдаги энг зўр енгил вазн жангчиларидан бири. У Хабибдан фаоллиги бўйича устун, деб ўйлайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, менимча, у Хабибдан кўпроқ UFC жангларида қатнашган. Асосийси — у чемпион бўлганида ва бу унвонни ҳимоя қилган пайтда жуда кучли рақибларни мағлуб этди. Хабибда 13 ёки 14 та жанг эди, Исламда эса бундан кўп", - деди Стерлинг ўзининг YouTube каналида.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар