16 авг 13:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги ғалабасига изоҳ берди
UFC 330 турнирида Йен Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганидан сўнг, россиялик чемпион Ислам Махачев ўз муваффақияти ҳақида гапирди.
"Йен — буюк жангчи ва яхши йигит. Мен уни ҳурмат қиламан. У менга яхши жанг тақдим этди. Бунинг учун унга раҳмат. Бу фаолиятимдаги энг оғир жанг бўлдими? Менимча, Австралиядаги биринчи жангим қийинроқ бўлганди. У жиу-житсу бўйича энг яхши мураббийларнинг бири билан ишлаяпти. У билан жанг қилиш осон бўлмади. Ярим ўрта вазн тоифасидаги жангчиларни мағлуб этиш қийинроқ. Аммо барибир ўз ишимни бажаряпман. Мен уларни ерга (партерга) йиқитаман ва назорат қиламан", — деди Махачев октагонда.
Маълумот учун, Ислам Махачев промоушенда ғалабали серия давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди — 17 та жанг.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар