17 фев 13:06
Янгиликлар
Бокс/ММА

Ислам Махачевнинг Дариушга қарши жанги бекор қилинди, унинг янги рақиби аниқ
27 февраль куни ўтказилиши кутилган Ислам Махачев ва Бениель Дариуш ўртасидаги жанг бекор қилинди.
Бунга сабаб, Дариуш машғулотлар вақтида жароҳат олган.
Эндиликда унинг ўрнига америкалик Бобби Грин Махачев билан жанг қилади.
Грин сўнгги жангини бир неча кун олдин, 13 февраль куни Насрат Хакпарастга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Махачев эса охирги жангида Дэн Хукерни биринчи раундда мағлуб этган.
Ҳавола :
Манба : ESPN
Фикрлар